Ўзбекистон тери ва пойабзал корхоналари ассоциацияси ҳудудий лойиҳаларни кўпайтиради

Дата: 17:48, 12-06-2014.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон тери ва пойабзал корхоналари ассоциацияси - “Ўзбекчармпойабзали” ҳудудий лойиҳаларни кўпайтиради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, бугунда ассоциация томонидан “Ангрен”, “Жиззах” ЭИҲ, Наманган, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида 9 инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ҳисоботга мувофиқ, ассоциация корхоналари 2014 йил бошидан бери умумий қиймати 180 млрд сўмлик ($78,11 млн) маҳсулотлар тайёрланган.
Бугунда ассоциация таркибида 250 корхона бўлиб, улардан 75таси тери хом ашёсини тайёрлаш билан шуғулланади, 45таси терини қайта ишлайди, 4 корхона тери маҳсулотлари ишлаб чиқаради, 129 корхона пойафзаллар ишлаб чиқариш билан шуғулланади ва яна 1 ширкат сунъий тери чиқаради.
2014 йилнинг беш ойида улар томонидан 130 млрд сўмлик маҳсулотлар, 50 млрд сўмликдан зиёд халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилди.
Жорий йилда соҳада $2 млнлик инвестициялар ўзлаштирилиб, маблағлар янги корхоналар очиш ва мавжуд ассортиментни кенгайтиришга йўналтирилди. Тармоқда 4 хилдаги янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Хусусан, қиймати 28 млрд сўмлик пайабзал пошналари, колодкалар, керамик плитка ва спорт инвентарлари ишлаб чиқарилди. Шунингдек, қиймати $38,7 млнлик маҳсулотлар экспорт қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: