Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Осиёдаги энг яхши футболчи-2019 унвони учун номзод қилиб кўрсатилди

Дата: 16:42, 23-12-2019.

Тошкент. 23 декабрь. ЎзТАГ – 24 ёшли Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Осиёдаги энг яхши футболчи-2019 унвони учун номзод қилиб кўрсатилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳозирда Россиянинг "Ростов" клубида ўйнаётган ўзбекистонлик, Э.Шомуродов Fox Sport Asia. нашрининг қисқа рўйхатига киритилди.

Таъкидланганидек, рўйхатда 24 та футболчи бор. Улар орасида "Ливерпул"дан Такуми Минамино, "Тоттенхем"дан Сон Хын Мин, "Гуанчжоу Эвергранд"дан Паулиньо ва бошқа таниқли футболчилар ўрин олган.

Номзодларга Осиё спорт нашрларининг вакиллари овоз беришади.

Эслатиб ўтамиз, Э.Шомуродов Россия премер-лигаси тўпурари орасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу мавсумда у 19 та ўйинда10 та гол урди ва 4 та ўйинда самарали узатишларни амалга оширди.

Сурат манбаи: championat.asia

Янгилик билан ўртоқлашиш: