Ўзбекистон термаси 2018 йилги ЖЧ саралаш турниридаги рақибларини фақат 2-раундда билиб олади

Дата: 17:53, 23-01-2015.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати (ЖЧ) саралаш турниридаги рақибларини фақат 2-раундда билиб олади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот Ўзбекистон Футбол федерацияси сайтида мавжуд.

2015 йил 10 февралда Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда ЖЧ 2018 саралаш босқичининг 1-чи раундини ўтказади.

Янги қуръа механизмига мувофиқ, ОФК турнир малакасини 2019 йилги Осиё Кубоги малакаси билан бирлаштирди.

1-раундда қитъанинг ОФК рейтинги қуйисида жойлашган 12 жамоаси қатнашади. Улар орасидаги саралаш турнири плей-офф русумида бўлиб ўтади. Ушбу ўйинлар жорий йилнинг 12 ва 17 мартларида бўлиб ўтади. Жуфтликлар ғолиблари 2-чи босқичга ўтадилар.

Айнан шу босқичда 8 гуруҳга бўлинган 40 жамоа курашга қўшилади.

2-чи саралаш раунди ўйинлари 2015 йил 11 июндан 2016 йил 29 мартгача бўлиб ўтади. Ўйинлар жадвали қуйидагича: 11 июн (1-тур), 16 июн (2-тур), 3 сентябр (3-тур), 8 сентябр (4-тур), 8 октябр (5-тур), 13 октябр (6-тур), 12 ноябр (7-тур), 17 ноябр (8-тур), 24 март (9-тур) ва 29 март (10-тур).

2-чи саралаш раундининг энг яхши 8 жамоаси, шунингдек, ўз гуруҳларида 2-чи ўринни олган жамоалар автоматик равишда 2019 йилги Осиё Кубоги финалига чиқадилар ҳамда ЖЧ 2018 саралаш турнири 3-чи раундида курашни давом эттирадилар. Эндиликда ЖЧ якуний раундида олдингидай 10 эмас, балки 12 жамоа қатнашади. Ҳар гуруҳда 6 команда иштирок этади. Биринчи 2 ўринни олган жамоалар ЖЧ 2018га чиқади.

ЖЧ 2018 2-чи раундининг энг ёмон қатнашган жамоалари 2019 йилги Осиё Кубогига қолган 12 йўлланма учун курашни давом эттиради. Улар ҳар бирида 4 жамоадан бўлган 6 гуруҳга бўлинади. Ҳар гуруҳдаги энг яхши 2 жамоа Осиё Кубоги 2019да қатнашади.

Эндиликда қитъа биринчилиги қатнашчилари сони 24тага тенг бўлади. Шундай қилиб, ҳозирда Австралияда ўтаётган Осиё Кубоги 16 терма жамоа иштирок этган сўнгги қитъа биринчилиги бўлади, дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: