Ўзбекистон термаси АҚШдаги каратэ бўйича турнирда 11 медални қўлга киритди
Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – Лас-Вегасда (АҚШ) “чун кун до” йўналишидаги каратэ бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Америкалик таниқли кино устаси Чак Норрис ушбу йўналишнинг асосчиси ҳисобланади. Турнирда Ўзбекистон термаси 11 медални қўлга киритди. Шундан бештаси олтин, учтаси кумуш ва яна учтаси бронза медаллардир. Рустам Тошназаров, Нишонбой Хайдаров, Атхам Ибрагимовлар кумитеда ўз вазн тоифаларида “олтин” медал олдилар. Бундан ташқари, Саидлазиз Бурхонов ва Дониёр Усмоновлар ката мусобақаларида энг яхши натижани қўлга киритдилар”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Каратэ федерацияси матбуот хизматида.


