Ўзбекистон термаси Астанадаги дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида биринчи медални қўлга киритди

Дата: 12:39, 26-08-2015.

Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – Ришод Собиров Ўзбекистон термасининг Астанадаги дзюдо бўйича жаҳон чемпионатидаги биринчи медалини қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Икки марта жаҳон чемпиони Ришод Собиров 66 гкгача вазн тоифасида бронза медални қўлга киритди. Ушбу тоифада жами 60 дзюдочи беллашди. Ғалаба йўлида ўзбекистонлик курашчи биринчи италиялик дзюдочини, кейин эса қозоғистонлик Елдос Жумакановни енгди”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Дзюдо федерацияси мабуот хизматида.

“Узоқ муддат давомида ўзим учун янги бўлган вазн тифасига ўтишда қийинчиликларга дуч келдим. Лекин ҳозирда жуда яхши жисмоний ҳолатдаман ва бу менга Рио-2016 Олимпиадаси олдидан ишонч бағишламоқда. Энди октябрда Тошкентда бўлиб ўтадиган Гран-Прига тайёрланаман”, – деди Р.Собиров.

Янгилик билан ўртоқлашиш: