Ўзбекистон термаси Бангкокдаги кураш бўйича ОЧда тўлиқ таркибда қатнашади

Дата: 19:10, 19-07-2017.

Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – Эркин, юнон-рум кураши ва қизлар ўртасида Ўзбекистон термаси тўлиқ таркибда Бангкокдаги кураш бўйича 2017 йилги Осиё чемпионатида қатнашади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Республика Кураш федерацияси маълумотига кўра, юнон-рум кураши бўйича мусобақалар учун Бангкокка бош тренер Олим Қурбонов ва тренер Воҳиджон Темиров бошлиқ 10 спортчи жўнаб кетди.

Шунингдек, 10 эркин курашчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Жамоа бош тренери Латиф Халимов, тренер – Рустам Муталов.

Бундан ташқари, 10 спортчи қиз Ўзбекистон номидан аёллар кураши мусобақасида қатнашади. Қизларнинг тренери Аҳмед Кагарманов.

Эслатиб ўтамизки, юниорлар ўртасида 2017 йилги Осиё чемпионати 20-23 июл орасида Бангкокда бўлиб.

Янгилик билан ўртоқлашиш: