Ўзбекистон термаси Беларус пойтахтидаги йиғин ва турнирда иштирок этади

Дата: 17:49, 08-02-2016.

Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Эркин кураш бўйича Ўзбекистон термаси Беларус пойтахти Минскка ўқув машқ йиғини ва уч карра олимпиа чемпиони Александр Медвед совринига ўтказиладиган халқаро турнирда иштирок этиш учун жўнаб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Спорт курашлари уюшмасидан маълум қилишларича, турнир 18-19 февралда бўлиб ўтади. Уни Астанада 18-20 мартда бўлиб ўтадиган олимпиа саралаш мусобақасига тайёргарлик деб ҳисоблаш мумкин.

Ўзбекистон термаси таркибига Нодиржон Сафаров, Аббос Раҳмонов (иккиси ҳам 57 кг), Ихтиёр Наврўзов (70 кг), Бекзод Абдурахманов (74 кг), Умид Исманов, Сослан Тигиев (86 кгдан), Ҳусанбой Раҳимов, Магомед Ибрагимов (97 кгдан), Ҳасанбой Раҳимов (125 кг) кирган.

Ўзбекистон термаси тренерлари эса Александр Недорезов ва Арсен Шарашенидзелар. Маълумки, 17-21 февралда Бангкокда (Таиланд) Осиё чемпионати ўтказилади. Аммо Ўзбекистон термаси тренерлик штаби хабарига кўра, бу ерда лицензиялар ўйналмаганлиги сабабли мусобақада терманинг иккинчи аъзолари қатнашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: