Ўзбекистон термаси Боку Гран-присида биринчи олтин медални қўлга киритди

Дата: 09:48, 30-11-2015.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – Эркин кураш бўйича Ўзбекистон термаси вакили Бекзод Абдураҳмонов Бокуда бўлиб ўтаётган Гран-при сериясига кирувчи финал турнирда 70 кггача вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу соврин ўзбек термасининг мазкур мусобақадаги илк мукофоти бўлди. Абдураҳмонов финал баҳсда 2012 йилги олимпиа чемпиони мезбонлар вакили Тўғрул Аскеровни енгди. Ушбу вазн тоифасида учинчи ўринни Туркиялик Мустафо Кайа ва Озарбайжоннинг яна бир вакили Гажимурод Омаров эгаллади”, - деб таъкидлашди Спорт кураши уюшмасида.

Кеча мусобақаларнинг якуний куни бошланди. Ўзбекистон термасида медаллар сонини кўпайтиришга ҳали имкониятлар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: