Ўзбекистон термаси Боку Гран-присида иккинчи медални қўлга киритди

Дата: 12:11, 30-11-2015.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – Бокудаги “Олтин Гран-при”нинг якуний учинчи кунида Ўзбекистон термаси яна бир медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Элмурат Тасмурадов 59 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди. Бошланғич раундларда Тасмурадов Эронлик Мехрад Мардонийни, Япониялик Кеничиро Фумитони енгди, ярим финалда АҚШлик Жесс Тилкидан кучли чиқди, лекин финалда жорий йилдаги жаҳон чемпионати бронза медали совриндори Қозоғистонлик Алмат Кебиспаевга енгилди”, - деб таъкидлашди Спорт кураши уюшмасида.

Эслатиб ўтамизки, турнирнинг биринчи кунида Бекзод Абдураҳмонов 70 кггача вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган эди. Шундай қилиб, Ўзбекистон термаси ҳисобида эндиликда икки медал – битта олтин ва бир кумуш медал бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: