Ўзбекистон термаси Бокудаги “Голден Гран-при”да иштирок этади

Дата: 11:02, 23-11-2016.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – 24-26 ноябрда спорт кураши бўйича  анъанавий “Голден Гран-при” халқаро турнири бўлиб ўтади. Унда юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон термаси ҳам иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Мусобақада республикадан эркин кураш бўйича Сирожиддин Ҳасанов (65 кг вазн тоифаси) ва 2016 йилги Олимпиаданинг бронза медали соҳиби Магомед Ибрагимов (97 кг) қатнашади”, – деб таъкидлашди Спорт курашлари уюшмасида.

Юнон-рум кураши бўйича эса Ўзбекистон чемпиони Фируз Тўхтаев (59 кг), 2016 йилги Олимпиаданинг бронза медали соҳиби, Осиёнинг бир неча марта чемпиони 2013-2014-йилги ЖЧ совриндори Елмурат Тасмурадов (66 кг), ёшлар ўртасида 2016 йилги қитъа биринчилигининг бронза совриндори Мирзобек Раҳматов (71 кг) ва Жалғасбай Бердимуратов (75 кг), катталар ўртасида 2016 йилги Осиё чемпионатининг кумуш совриндори Муҳаммадали Шамсиддинов (85 кг) иштирок этадилар.

24 ноябрда эркин кураш бўйича, 25-да аёллар ўртасида, 26-да эса классиклар ўртасида ғолиблар аниқланади. Турнирда жами 50 мамлакатдан 700 атрофида курашчилар қатнашадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: