Ўзбекистон термаси Бокудаги кураш бўйича “Олтин Гран-при”да иштирок этади

Дата: 11:48, 27-11-2015.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – 27-29 ноябрда эркин ва юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон термаси Бокудаги Гейдар Алиев хотирасига бағишланган “Олтин Гран-при”да иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Турнирга Европа ва бошқа қитъалардан жаҳон чемпионатларининг энг яхши курашчилари келадилар. Бокуга дунёнинг 40 мамлакатидан термалар келиши кутилмоқда. Ўзбекистон кучли бешталикка киришни режалаштирмоқда”, - деб таъкидлашди Спорт курашлари уюшмасида.

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон термаси таркибига Руслан Плиев (65 кг), Бекзод Абдураҳмонов (70 кг), Рашид Қурбанов (74 кг) ва Умиджон Исмановлар (86 кг) кирган.

Юнон-рим кураши бўйича термада Элмурат Тасмурадов (59 кг), Нурбек Холмухамматов (71 кг), Дилшоджон Турдиев (75 кг), Жонибек Отабеков (80 кг) ва Рустам Ассакаловлар бор (85 кг).

Жума, 27 ноябрда эркин курашчилар беллашадилар, 28 ноябрда аёллар баҳслари, якуний кунда эса юнон-рим кураши бўйича мусобақалар бўлиб зтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: