Ўзбекистон термаси Бокудаги ёшлар ўртасидаги халқаро турнирда иккинчи ўринни олди
Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси Бокуда 17-21 декабр кунлари ёшлар ўртасидаги халқаро турнирда умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Республика Бокс федерациясидан маълум қилишларича, Озарбайжонда хизмат кўрсатган тренер А.Агаларов хотирасига бағишланган турнирда Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Исроил, Ирландия, Россия, Туркманистон ва Ўзбекистондан 74 спортчи қатнашди.
Ўзбекистон вакиллари 6 соврин: 3 олтин, 1 кумуш ва 2 бронза медалларни қўлга киритдилар.
Хусусан, олтин медалларни Отабек Холматов (49 кггача вазнда) Улуғбек Собиров (69 кг), Шоҳруҳ Раҳимов (91 кг), кумуш медалларни Шунқор Абдурасулов (56 кггача) ва икки бронзани Қўзиев Раҳматулла (52 кггача) ва Абдуллаев Жамшиджон (81 кггача) эгалладилар.
Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Қозоғистон термаси, учинчини Озарбайжон термаси олди.