Ўзбекистон термаси Бразилиядаги Олимпиадада икки совринни қўлга киритди

Дата: 15:36, 08-08-2016.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси Бразилиядаги Олимпиадада икки бронза совринини қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳар икки соврин дзюдочилар томонидан олинди. Диёрбек Ўрозбоев (60 кггача) мусобақаларда Океания чемпиони австралиялик Жошуа Катцни ва 2015 йилги Европа ўйинлари бронзаси соҳиби Швейцария вакили Людовиг Хаммартинни енгди”, - деб таъкидлашди Миллий олимпиа қўмитасида.

Ҳал қилувчи курашда Диёрбек яримфиналга чиқиш учун қозоғистонлик спортчи  Елдос Сметов билан баҳслашди. Асосий вақт ғолибни аниқлаб бермади. Қўшимча вақтда омад Сметовга кулиб боқди. Учинчи ўрин учун курашда ўзбекистонлик спортчи бразилиялик Фелипе Китадаи ва грузиялик Амирана Папинашвилиларни енгди.

Ўзбекистон термасига иккинчи совринни Ришод Собиров (66 кггача) олиб келди. Биринчи икки учрашувда Собиров Беларусь вакили Дмитрий Шершан ва Арубалик дзюдочи Мата Жаймеларни енгди. Ришод чоракфинал баҳсида кореялик амалдаги жаҳон чемпиони Ан Баулуга қаттиқ кураш орқали енгилди. Учинчи ўрин учун беллашувда ўзбек дзюдочиси доминиканлик Матео Вандер ва словениялик Адриану Гомбочалар устидан ғалаба қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: