Ўзбекистон термаси BSWWнинг янги рейтингида Голландиядан кейинги ўринда бормоқда

Дата: 19:26, 02-12-2016.

Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси 23 очко билан Бутунжаҳон пляж футболи ташкилотининг (BSWW) янги рейтингида Голландиядан кейинги ўринда бормоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Голландлар 46-ўринда бўлса, Ўзбекистон 47-поғонада.

Рейтингнинг биринчи тўрт ўрнини Португалия, Россия, Бразилия ва Италия эгаллаган.

Дунённг энг зўр ўн термаси таркибида фақат бир ўзгариш бўлди. Яъни Эрон термаси бешинчи ўрин учун курашда Швейцариядан ўзиб кетди. Польша ва Миср термалари ҳам муваффақиятга эришдилар. Поляклар 4 поғонага кўтарилиб, 12-ўринга, мисрликлар 23-ўриндан 18га кўтарилишди.

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) мамлакатлари орасида Эрон (1785 очко билан), Япония (1267) ва Уммон (1037) етакчилик қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: