Ўзбекистон термаси Бутунжаҳон шахмат олимпиядасида курашни бошлади

Дата: 17:38, 04-08-2014.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси Бутунжаҳон шахмат олимпиядасида курашни бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Миллий олипияда қўмитаси матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Тромседа (Норвегия) бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиядасида энг кўп учраган ҳисоб 4:0 ёки 3,5:0,5 бўлди.

Жумладан, биринчи турда Гондурас терма жамоасига қарши дона сурган Ўзбекистон терма жамоаси етакчилар (GM Рустам Қосимжонов ва WFM Сарвиноз Қурбонбоева биринчи турда ўйнамадилар) бўлмаганига қарамасдан айнан шу ҳисоб билан икки унча кучли бўлмаган рақиблари устидан ғалаба қилди. Эркаклар терма жамоаси Марат Жумаев, Жаҳонгир Воҳидов, Улуғбек Тиллаевнинг ғалабаси ва Антон Филипповнинг дуранги орқали Кипр устидан зафар қучди. Аёллар термаси эса 4:0 ҳисобида Гондурас устидан ғалаба қилди.

Бутунжаҳон шахмат олимпиядасининг иккинчи кунида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Дания жамоасини 2,5:1,5 ҳисобида енгди. Марат Жумаев ва Антон Филипповлар партияларини ютдилар, Рустам Қосимжонов эса дуранг ўйнади, Жаҳонгир Воҳидов мағлубиятга учради.

Иккинчи турда аеллар термаси Латвия терма жамоаси билан куч синашиб, 2:2 ҳисобида дуранг натижани қайд этдилар. Сарвиноз Қурбонбоева ва Ольга Сабирова рақибаларини енгдилар, Ирина Геворгян ва Моҳинур Қаҳрамоновалар ўйинларини бой бердилар. Бугун аёллар терма жамоамиз сербиялик шахмат усталари билан куч синашадилар. 

Учинчи турда эркаклар терма жамоаси Бразилияга, аёллар термаси эса Сербияга қарши туради.

Эслатиб ўтамизки, илгари ЎзТАГ Ўзбекистон Бутунжаҳон шахмат олимпиядасига тайёрларлик кўраётганлиги ҳақида хабар қилган эди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: