Ўзбекистон термаси Чехияда ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида қатнашмоқда

Дата: 18:19, 17-08-2016.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси Чехияда ёнғин-қутқарув спорти бўйича XII-жаҳон чемпионатида қатнашмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТАСС маълумотларига кўра, мусобақалар Острава шаҳрида ўтказилмоқда. Ўзбекистон термасидан ташқари уларда Австрия, Озарбайжон, Беларусь, Болгария, Германия, Қозоғистон, Латвия, Литва, Россия, Руминия, Словакия, Туркия, Украина, Чехия, Хорватия термалари, шунингдек, Корея Республикасидан делегатлар қатнашишмоқда.

Мусобақалар доирасида аёллар ўртасида ёнғин-қутқарув спорти бўйича III жаҳон чемпионати, ўсмирлар ва юниорлар ўртасида VII жаҳон чемпионати, ёнғин-қутқарув спорти бўйича қизлар ва юниор қизлар ўртасида III жаҳон чемпионатлари бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, ёнғин-қутқарув спорти 1937 йилда ССРИда яратилган бўлиб, тез орада Европа бўйлаб тарқалган. Мусобақалар ҳам миллий чемпионатлар, ҳам халқаро биринчиликлар даражасида ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: