Ўзбекистон термаси эркин кураш бўйича Осиё чемпионатида иштирок этади

Дата: 16:48, 16-02-2016.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Спорт кураши бўйича Ўзбекистон термаси ушбу спорт бўйича Осиё чемпионатининг барча уч услубларида иштирок этади. Мусобақа 17-21 февралда Бангкокда (Таиланд) бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Спорт курашлари уюшмасидан хабар беришларича, ўзбекистонликлар юнон-рум кураши ва эркин кураш бўйича мусобақаларда қатнашадилар (сўнгисида эркаклар ва аёллар термалари билан).

Айни пайтда, баъзи жамоа етакчилари, хусусан, Елмурат Тасмурадов, Рашид Қурбонов, Умид Исманов ва бошқалар ушбу биринчиликда қатнашмайдилар. Чунки юқоридаги спортчилар Осиё лицензион турнирига тайёргарлик кўришмоқда. Мазкур турнир 18-20 мартда Астанада (Қозоғистон) бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: