Ўзбекистон термаси ФИФА рейтингида бир поғона юқорилаб, 64-ўринни эгаллади

Дата: 19:01, 11-08-2017.

Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси ФИФА рейтингида бир поғона юқорилаб, 64-ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Рейтингга мувофиқ, ўзбек термаси 579 очко билан 64-поғонага жойлашди.

Ўзбекистон термаси Осиё футбол конфедерацияси вакиллари орасида 6-ўринни эгаллаб, Эрон (ФИФА рейтингида 24-), Япония (44-), Австралия (45-), Жанубий Корея (49-) ва Саудия Арабистони (59-) термаларидан кейинда бормоқда.

Рейтингга яна Бразилия, Германия (2-) ва Аргентина (3-) термалари етакчилик қилишмоқда.

Кучли ўнталика яна Швейцария (4-), Польша (5-), Португалия (6-), Чили (7-), Колумбия (8-), Бельгия (9-) ва Франция (10-) термалари киришди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон термаси ФИФАнинг олдинги рейтингида 65-ўринда эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: