Ўзбекистон термаси ФИФА рейтингида минтақадаги қўшниларидан юқорида

Дата: 22:59, 02-10-2015.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ - Ўзбекистон термаси ФИФА рейтингида минтақадаги қўшниларидан юқорида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жамоа янгиланган рейтингда икки поғона юқорилаб, 74-ўринга чиқди.

“Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон термалари ўринларини яхшиладилар, Тожикистон ва Туркманистон эса яна қуйига тушди”, - деб таъкидланади ФИФАнинг бугун янгиланган рейтингида.

Хусусан, Қозоғистон уч поғонага (142), Қирғизистон 9 поғонага кўтарилган бўлса (146), аутсайдерлар – Тожикистон (160) ва Туркманистон (155) навбати билан икки ва олти поғонага пастга тушган.

Кейинги рейтинг эса 5 ноябрда эълон қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: