Ўзбекистон термаси футбол бўйича Ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида Германия термасига ютқазди
Тошкент. 4 июн. ЎзТАГ – Янги Зеландияда бўлиб ўтатган ёшлар ўртасидаги (U-20) жаҳон чемпионатининг иккинчи турида Ўзбекистон термаси Германия термасига 0:3 ҳисобида ютқазди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агенлиги (ЎзТАГ).
“Ўтган турда Гондурас билан ўйиндаги мағлубиятдан кейин Ўзбекистон ёшлар термасининг бош тренери Равшан Хайдаров Германия билан ўйинда мудофаага асосланган тактика танлади. Аммо бу ўйинга Европа чемпиони мақомида келган немисларга ишончли ғалаба қилишга ҳалақит бера олмади”, – деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.
Бугунги ўйиндаги мағлубият Ўзбекистон термасини “F” гуруҳида тўртинчи ўринга тушириб юборди. Бунга яна бир сабаб Фижининг Гондурас устидан тўсатдан ғалабасидир (3:0). Ўзбекистон термаси иштирокидаги навбатдаги ўйин 7 июнда бўлиб ўтади. Шу куни ўзбекистонликлар Фижи термаси билан учрашадилар.


