Ўзбекистон термаси грек-рим кураши бўйича Москвада бўлиб ўтадиган халқаро турнирда қатнашади

Дата: 14:12, 06-02-2015.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – 7-8 февралда Москвада грек-рим кураши бўйича 1998-1999 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида олимпия чемпиони Борис Гуревич хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Турнирда Ўзбекистон шарафини беш спортчи ҳимоя қилади. Булар Достонбек Турсунбоев (42 кг), Тўрабек Тиркашев (46 кг), Абубакр Алимов (69 кг), Темур Мамажонов (85 кг), Исмоил Жабборовлардир (100 кг)”, – деб таъкидлашди мамлакат Спорт куриши ассоциациясида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: