Ўзбекистон термаси Инчхонга учиб кетди ва бу ерда Гунчжоу-2010 рекордини янгилашга ҳаракат қилади

Дата: 11:05, 19-09-2014.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон делегацияси Инчхонга учиб кетди ва бу ерда Хитойдаги Гунчжоу шаҳридаги XVI Осиё ўйинларидаги рекордини янгилашга ҳаракат қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Делегация таркибида 300 спортчи бўлиб, улар спортнинг 32 турида иштирок этадилар. Солиштириш учун, Гуанчжоу-2010 ўйинларида Ўзбекистон жамоаси 200 киши билан қатнашган эди.

Эслатиб ўтамизки, олдинги Осиё ўйинларида ўзбек спортчилари 56 медални қўлга киритган эдилар (11 олтин, 22 кумуш ва 23 бронза). Бу натижа жамоага умужамоа ҳисобида 8 ўринни олишга имкон берган эди.

XVII Осиё ўйинлари Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида 19 сентябр - 4 октябр кунлари бўлиб ўтади. Бу ерда дунёнинг 40 зиёд мамлакатидан келган деярли 10 минг спортчи ғалаба учун курашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: