Ўзбекистон термаси Ҳиндистондаги бокс бўйича турнир ғолиби бўлди

Дата: 16:34, 05-02-2018.

Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси Ҳиндистондаги “India Open” бокс турнирида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Бокс федерацияси маълумотига кўра, финал жанглар 1 феврал куни бўлиб ўтди.

Ўзбек боксчилари бешта олтин ва икки кумуш медалларни қўлга киритдилар. Олтин медалчилар орасида Бобо-Усмон Ботуров (69 кггача), Исроил Мадримов (75 кггача), Баҳодир Жалолов (+91 кгдан ортиқ), Худоназар Файзов (52 кггача вазн тоифаси), Абдулхай Шораҳматовлар (56 кггача) бор.

Санжар Турсунов (91 кггача) ва Иқбол Холдоров (64 кггача) турнирнинг кумуш совриндорлари бўлдилар.

Нью-Делидаги “Thyagaraj Stadium” мажмуида ўтказилган “India Open” мусобақасида 23 мамлакатдан боксчилар қатнашдилар.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2016/12/12/boxing/

Янгилик билан ўртоқлашиш: