Ўзбекистон термаси IV Ислом бирдамлик ўйинларида медаллар ҳисобида 4-ўринни эгаллади

Дата: 19:21, 23-05-2017.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси IV Ислом бирдамлик ўйинларида 54 мамлакат ўртасида медаллар ҳисобида 4-ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташкилотчилар сайтидаги маълумотларга кўра, ўзбек термаси 63 медални, жумладан, 15 олтин, 17 кумуш ва 31 бронза совринларни эгалади.

Етакчи учликка Озарбайжон (75 олтин, 50 кумуш, 37 бронза), Туркия (71/67/57) ва Эрон (39/26/33) кирди.

Кучли ўнталикка Баҳрайн (5-ўрин: 12/5/4), Жазоир (6-: 7/12/21), Марокаш (7-е: 7/5/15), Индонезия (8-е: 6/29/23), Миср (9-е: 6/5/7) ва Қирғизистон (10-: 4/5/8) ҳам кирди.

Эслатиб ўтамизки, IV Ислом бирдамлик ўйинлари Бокуда 12-22 май кунлари бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: