Ўзбекистон термаси Калининграддаги халқаро турнирда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади

Дата: 22:19, 22-12-2016.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси бокс бўйича Калининграддаги (Россия)  “Қаҳрабо қўлқоплар” ХХI халқаро турнирда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Республика бокс федерацияси маълумотларигк кўра, ўзбек боксчилари жами 7 олтин, 1 кумаш ва 1 бронза медални қўлга киритдилар. 

Раимжон Азимов (46 кг гача вазн тоифасида), Тимурбек Деҳқонов (48 кг гача), Асадхўжа Муйдинхўжаев (52 кг гача), Хайрулло Алиматов (54 кг гача), Жавлонбек Юлдашев (57 кг гача), Жаҳонгир Юлдашев (60 кг гача) ва Жавоҳир Тоғаймурадовлар (80 кг гача) олтин медалга сазовор бўлдилар.

Наво Тамазов (66 кг гача) кумуш, Асадбек Ўринбаев (60 кг гача) эса бронза медални қўлга киритди.

Турнирда 1999-2000 йилларда туғилган юниорлар ва 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар, Ирландия, Ўзбекистон, Беларусь, Литва, Латвия ва Россиядан бўлган жами 77 боксчи қатнашди.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: