Ўзбекистон термаси Нанкинда 10 медални қўлга киритди

Дата: 16:50, 02-09-2014.

Тошкент. 2 август. ЎзТАГ – Нанкиндаги (Хитой) II ўсмирлар Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон термаси 10та соврин - 4олтин, 3 кумуш ва 3 бронза медалларни қўлга киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон шарафини Нанкинда жами 28 спортчи ҳимоя қилди. Улар спортнинг 14 тури бўйича мусобақаларда қатнашдилар. Жумладан, вакилларимиз бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, оғир атлетика, бокс, гимнастик трамплин, академик эшкак эшиш, ўқ узиш, кураш, дзюдо, таэквондо, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, стол тенниси, сузиш ўйинларида иштирок этдилар.

Нанкиндаги (Хитой) II ўсмирлар Олимпиада ўйинлари 2014 йилнинг 16-28 август кунлари бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: