Ўзбекистон термаси Осиё соҳил ўйинларида 2 олтин медал олди

Дата: 17:31, 18-11-2014.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси Пхукет шаҳрида ўтказилаётган (Таиланд) Осиё соҳил ўйинларида 2 олтин медал олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МОҚдан хабар қилишларича, Осиё соҳил ўйинларида терма жамоага олтин медалларни курашчилар Давлат Абраев (73 кггача) ва Санжар Тўхташевлар (81 кггача) келтиришди. Чорак финалда Ясим Ҳамедни (Ироқ), ярим финалда эса Шанг Чуангни (Х.Тайпейи) мағлуб этган Давлат Абраев ҳал қилувчи финал беллашувида эронлик Хади Ғадимини енгди. Яна бир олтин медални эса жамоага Сардор Тўхташев (81 кггача) келтириб, у финалда Аҳмад Салимни (Эрон) енгди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон термасида 2та олтин, 5та бронза медал йиғилди.

Қўшимча қиламизки, Осиё соҳил ўйинлари таиланднинг Пхукет шаҳрида 14-23 ноябр кунлари бўлиб ўтмоқда. Унда қитъанинг 36 мамлакатидан келган спортчилар 28 спорт турида беллашмоқдалар.

Таиланд ушбу ўйинларга 7 марта мезбонлик қилмоқда, аммо мусобақа илк маротаба Бангкок шаҳрида ўтказилмаяпти.

Янгилик билан ўртоқлашиш: