Ўзбекистон термаси Ўқ отиш бўйича Осиё чемпионатида иштирок этади

Дата: 17:51, 15-01-2016.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 25 январ - 3 февралида Ўзбекистон термаси Ўқ отиш бўйича Осиё чемпионатида иштирок этади. Мусобақа Деҳли (Ҳиндистон) шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МОҚ маълум қилишларича, турнирда энг кучли спортчилар аниқланиб, Рио-де-Жанейро олимпиадасига йўлланмалар берилади.

Ўзбекистон термасидан Ўқ отиш бўйича Осиё чемпионатида Вадим Скороваров, Сакина Мамедова, Маргарита Орлова, Мария Филимонова, Саидхон Сайфутдинов, Владимир Свечников, Ленара Асанова, Муслима Юлдошева, Артем Чернишев, Энвер Османовлар иштирок этадилар.

Терма жамоа иштирокчилари Деҳлига 16 январда жўнайдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: