Ўзбекистон термаси Қозоғистон билан ўртоқлик учрашувлари ўтказди

Дата: 09:20, 28-01-2016.

Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ – Футзал бўйича Ўзбекистон термаси Қозоғистон термаси билан икки ўртоқлик учрашувларида 3:1 ҳисобида мағлубиятга учради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Футбол федерациясидан маълум қилишларича, ўйинлар 21-24 январ кунлари Алматидаги ўқув-машқ йиғини доирасида ташкил этилган.

Хосе Мария Мендез шогирдлари Қозоғистон термасига қарши икки назорат ўртоқлик учрашувларини 2016 йилги Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасида ўтказдилар.

Биринчи ўйинда жамоадаги ягона голни Артур Юнусов, иккинчи учрашувда эса Дилшод Ирсалиев урди.

Эслатиб ўтамизки, Тошкентда 10-21 февралда ўтказиладиган Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистон термаси “А” гуруҳида иштирок этади. Гуруҳда яна Саудия Арабистони, Ливан ва Қирғизистон термалари ҳам бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: