Ўзбекистон термаси Россиядаги ЖЧ малака босқичининг учинчи раундига чиқди

Дата: 11:56, 30-03-2016.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Баҳрайнни 1:0 ҳисобида енгиб, Россиядаги 2018 йилги Жаҳон чемпионати малака босқичининг учинчи раундига чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионидаги ўйиннинг биринчи таймида ҳавфли вазиятлар деярли бўлмади. 45 дақиқа давомида ўзбек футболчилари рақиблар дарвозасига атига икки марта тўп йўлладилар. Рақиб бунга бир тўп билан жавоб берди”, - деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерациясида.

Ўзбек футболчилари ўйиннинг иккинчи ярмини фаол бошлади ва 49-дақиқадаёқ Сардор Рашидов жамоани олдинга олиб чиқди. Ўйин охиригача ҳар икки жамоада бир неча икониятлар бўлди – лекин ҳисоб ўзгармади.

Саккиз ўйиндан сўнг Ўзбекистон термаси 21 очко тўплаб, “H” гуруҳида биринчи ўринга чиқди.

Эслатиб ўтамизки, малака босқичининг учинчи раундига қуръа ташлаш маросими 12 апрелда Куала-Лумпурда бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: