Ўзбекистон термаси сафарда Баҳрайн устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон миллий термаси 2018 йилги Жаҳон чемпионати ва 2019 йилги Осиё Кубоги саралашининг 5-раунди доирасида сафарда Баҳрайн устидан йирик ғалаба қозонди. Бу ҳақида Ўзбекистон Футбол федерацияси хабар қилмоқда.
“8 октябрда Баҳрайн пойтахти Манамада бўлиб ўтган ўйинда Ўзбекистон термаси сафарда мезбонлар дарвозасига тўртта жавобсиз тўп киритиб, жуда муҳим 3 очкони қўлга киритди. Барча голлар иккинчи таймда киритилди. Ўзбекистон термасида голларни Игорь Сергеев, Одил Аҳмедов, Сардор Рашидов ва Элдор Шомуродовлар киритдилар”, - дейилади ЎФФ хабарида.
Шу тариқа, Баҳрайн устидан ғалабадан сўнг Ўзбекистон термаси 9 очко билан гуруҳда 2-ўринга чиқди.
Эслатиб ўтамизки, 5-тур доирасидаги КНДР ва Филиппин ўратасидаги гуруҳдаги параллел ўйин 0:0 ҳисобига дурангга якунланди.


