Ўзбекистон термаси спорт дастурлаши бўйича жаҳон чемпионатида 19-ўринни олди

Дата: 12:46, 30-06-2014.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Россиянинг Екатеринбург шаҳрида спорт дастурлаши бўйича Ҳисоблаш техникаси ассоциацияси шафелигида ўтказиладиган 38-жаҳон чемпионати якунланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон шарафини мусобақада Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент филиали жамоаси ҳимоя қилди. Жамоа таркибига Тимур Ситдиқов (4 курс), Анастасия Бистригова (2 курс) ва Бехзод Солиевлар (2 курс) кирди. Жами финалда дунёнинг 41 мамлакатидан келган 122 жамоа иштирок этди. Бизнинг команда жамоалар ўртасида 37 ўринни ва медал ва вазифалар бўйича 19-ўринн эгаллади. Умуман, ушбу жамоа дастурлаш чемпионатлари тарихида финал босқичига чиққан ўзбекистонлик ягона жамоа бўлди”, - деб қайд этишди Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент филиалида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: