Ўзбекистон термаси спорт кураши бўйича Ҳиндистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 13 медални қўлга киритди

Дата: 11:42, 16-06-2015.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – Нью-Делида спорт кураши бўйича Осиё чемпионати якунланди. Унда Ўзбекистон термаси 13 медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон вакиллари икки олтин, тўртта кумуш ва етти бронза медалларни қўлга киритдилар. Эркин курашчилар битта олтин, уч кумуш ва беш бронза медалларни олишга муваффақ бўлдилар ва натижада умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни олдилар. Грек-рим кураши вакиллари терма жамоага яна тўрт медал – битта олтин, битта кумуш ва икки бронза медалларни олиб келдилар. Бу уларга якуний ҳисобда олтинчи ўринни олишга имкон берди”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Спорт кураши ассоциацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: