Ўзбекистон термаси тошкент Гран-присида олти медални қўлга киритди

Дата: 09:49, 05-10-2015.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Дзюдо бўйича Ўзбекистон термаси тошкент Гран-присида олти медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистонликлар битта олтин, бир кумуш ва тўртта бронза медалларни қўлга киритдилар. Ушбу натижалар Ўзбекистон термасига медаллар ҳисобида учинчи ўринни олишга ва бу соҳада фақат Япония ва Жанубий Корея термаларидан кейинги натижани қайд этишга имкон берди”, - деб таъкидлашди Дзюдо федерациясида.

Кейинги йилда Тошкентда дзюдо бўйича сўнгги Гран-при мусобақаси бўлиб ўтиши мумкин, чунки 2016 йилда уни ўтказиш бўйича имзоланган тўрт йиллик шартнома муддати тугамоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: