Ўзбекистон термаси Тошкентда Яманга қарши 2018 йилги ЖЧ саралаш ўйинини ўтказади

Дата: 13:53, 03-09-2015.

Тошкент. 3 сентябр. ЎзТАГ – Бугун “Пахтакор” марказий стадионида 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Ўзбекистон ва Яман терма жамоалари ўртасида ўйин бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўйин тошкент вақти билан соат 19.00да бошланади. Сотувда фақат икки тоифадаги чипталар бор. “CIP” сектор чипталари 30 минг сўмдан ($11,5), қолган барча секторлар чипталари 13 минг сўмдан ($4,9) сотилмоқда”, – деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.

“Яман яқинда жорий малакада иккита ўйин ўтказди. Бундан ташқари, у Уммонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Биз мана шу учрашувлар асосида маълумот йиғдик. Шуни ҳам қайд этиш керакки, ҳозир Осиёда кучсиз жамоаларнинг ўзи қолмади”, – деб таъкидлади Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон термаси ўта муҳим учрашув ўтказади.

“Эртага биз янгиланган тренерлик штаби билан илк учрашувни ўтказамиз. Йиғинларда имкон қадар самарали ишлашга ҳаракат қилдик. Бизга тайёрланиш учун ажратилган вақт давомида самарали тайёрландик. Шу сабабли, Ўзбекистон термаси бугунги ўйинга тайёр деб ҳисоблайман”, – деди миллий терма жамоа бош мураббийс

Янгилик билан ўртоқлашиш: