Ўзбекистон термаси Тошкентдаги дзюдо бўйича Гран-прида илк медалларни қўлга киритди

Дата: 10:30, 02-10-2015.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон вакиллари Тошкентдаги дзюдо бўйича Гран-прининг биринчи кунида икки медални қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳар икки медаллар 60 кггача вазн тоифасида олинди. Шарафиддин Лутфиллаев илк уч курашда Яман, Туркия ва Қирғизистон дзюдочилари устидан ғалаба қилди, аммо финалда Токио ва Тюмендаги Катта дубулғанинг бронза совриндори Япониялик дзюдочи Юму Ошимадан устун кела олмади”, - деб таъкидлашди Дзюдо федерациясида.

Иккинчи медални туркиялик курашчини енгган Диёрбек Ўразбоев қўлга киритди.

Шундан қилиб, Тошкент Гран-присининг биринчи куни Ўзбекистон термасига битта кумуш ва бир бронза медални олиб келди.

Совринларнинг умумий сони бўйича ҳозирча ҳисобида икки олтин медал бўлган Япония жамоаси етакчилик қилмоқда, иккинчи поғонада эса Жанубий Корея битта олтин ва бир кумуш билан боормоқда. Учинчи ўринда эса Мўғилистон бўлиб, жамоа ҳисобида бир “кумуш” ва бир “бронза” бор.

2 октябрда эркаклар 73 кг ва 81 кггача, аёллар эса 63 кг ва 70 кггача вазн тоифаларида куч синашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: