Ўзбекистон термаси тренерлари финалда Дўсматов ва Ғиёсовларнинг чиқишига имкон беришмади

Дата: 15:14, 11-04-2017.

Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – Бокс бўйича Ўзбекистон термаси тренерлари Бангкокдаги халқаро турнир финалида Ҳасанбой Дўсматов ва Шахрам Ғиёсовларнинг чиқишига имкон беришмади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Бокс федерацияси маълумотларига кўра, бунга қарамасдан терма 7 соврин: битта “олтин”, 3 тадан кумуш ва бронза медалларни қўлга киритди.

Исроил Мадримов (75 кггача) “Thailand Invitation International Boxing Tournament 2017”нинг ғолиби бўлди. Дўсматов ва Ғиёсовлардан ташқари, Элнур Абдураимов (64 кггача) яна бир “кумуш” эгаси бўлди. Жасурбек Латипов (52 кггача), Шахобиддин Зоиров (56 кггача) ва Муроджон Аҳмадалиевлар (60 кггача) бронза медалларини олдилар.

Ўзбекистон Бокс федерацияси маълумотларига кўра, Дўсматов ва Ғиёсовлар финалда тренерлик штаби қарорига мувофиқ, уларни кутилмаган жароҳатлардан сақлаш мақсадида иштирок этмаган. Чунки ушбу боксчилар Осиё чемпионатида ғалаба ва жаҳон чемпионати йўлланмаларига асосий даъвогарлардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: