Ўзбекистон термаси U-18 беларуслик тенгдошлари устидан ғалаба қозонди
Тошкент. 21 июн. ЎзТАГ – 19 июнда Ўзбекистон термаси U-18 ўртоқлик учрашувида Беларусь термаси устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Голларни Асадбек Собиржонов (14), Жаҳонгир Абдусаломов (37), Расул Йўлдошев (39), Бобур Асқаровлар (90+4) киритдилар.
Ўзбекистон Футбол федерацияси маълумотига кўра, бу ўзбек термаси Беларусь пойтахти Минскда ўтказаётган ўқув-машқ йиғини доирасидаги иккинчи учрашув эди. Ўзбекистон футболчилари биринчи ўртоқлик учрашувини 17 июнда Беларусь ёшлар термасига U-18 қарши ўтказиб, ўйин мезбонлар фойдасига 3:1 ҳисобида якунланган эди.
Эслатиб ўтамизки, бўлажак ўйин Осиё чемпионати U-19 саралаш босқчига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш доирасидаги ўйинлар жорий йил 31 октябр – 8 ноябр орасида Тожикистонда бўлиб ўтади.


