Ўзбекистон термаси U-22 Осиё чемпионатининг финал босқичига ўтди

Дата: 17:24, 20-07-2017.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси 23 ёшгача бўлган ўйинчилар орасида Осиё чемпионатининг финал босқичига ўтди. Ушбу биринчилик

2018 йилда Ҳитойда бўлиб ўтади, деб ёзади UzDaily.uz.

Равшан Хайдаров шогирдлари “D” гуруҳидаги сўнгги ўйинда БАА термасини 2:0 ҳисобида енгдилар.

67 дақиқада Исломжон Қобилов ўйиндаги ҳисобни очди, 90 дақиқада эса Жавоҳир Сидиқов Ўзбекистон термаси устунлигини оширди.

Натижада, Ўзбекистон термаси уч ўйиндан кейин 9 очко жамғариб, “D” гуруҳида биринчи ўринни эгаллади ҳамда қитъа биринчилигига йўлланма олди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: