Ўзбекистон термаси Яман устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди

Дата: 10:15, 04-09-2015.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси 2018 йилги жаҳон чемпионати саралашининг иккинчи босқичида Яман устидан минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўйиндаги ягона гол Александр Гейнрих томонидан баҳснинг 51-дақиқасида узоқ масофадан белгиланган жарима зарбасидан киритилди. Ўзбекистон терма жамоаси кейинги ўйинни 8 сентябрда Филиппин термаси билан ўтказади”, – деб таъкидлашди республика Футбол федерацияси матбуот хизматида.

“Ўйлашимча ўйин мухлисларга ёқди. Натижадан хурсандмиз. Лекин афсуски, фақат битта гол ура олдик. Биз ҳали жуда кўп ишлашимиз керак. Ҳали йигитлар янги ўйин услубини тўлиқ ўзлаштириб улгуришмади, айниқса, хужумдаги ўйинни яхшилашимиз зарур. Олдинда бизни Филиппин термаси билан ўйин кутмоқда. Унга тайёрланишимиз учун 5 кун вақт бор. Бу йўл қўйилган хатоларни таҳлил қилиб, тегишли хулосалар қилиш учун етарли”, – деб таъкидлади Ўзбекистон термасининг бош тренери Самвел Бабаян.

Янгилик билан ўртоқлашиш: