Ўзбекистон термаси Яманни енгди

Дата: 17:55, 21-09-2016.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – Куни кеча футбол бўйича Ўзбекистон термаси Осиё чемпионати U-16 иккинчи тури доирасида Яманни енгди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Футбол федерацияси маълумотларига кўра, ўзбек термасининг ғалаба қозониши осон бўлмади.

Ягона голни ўйиннинг 70-дақиқасида Асадбек Собиржонов киритди.

Ўйин тошкент вақти билан соат 15:30да бошланди ва “SPORT” спорт телеканали ўйинни тўғрида тўғри трансляция қилди.

Шундай қилиб, 2 тур якунлари бўйича Ўзбекистон термаси ҳисобида 6 очко бор. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: