Ўзбекистон термаси ёшлар ўртасида самбо бўйича жаҳон чемпионатида иккинчи бўлди

Дата: 17:40, 18-10-2017.

Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси ёшлар ўртасида самбо бўйича 13-15 октябрда сербиянинг Нови-Сад шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иккинчи бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Самбо федерацияси маълумотларига кўра, жами 2 олтин, 3 кумуш ва 5 бронза медаллар қўлга киритилди.

Мироншоҳ Султонов ва Клара Дерменбоевалар барча рақибларни енгиб, чемпион бўлдилар.

Нилуфар Раҳмонова, Шахзод Тагиев ва Жасурбек Махаматқуловлар кумуш соврин эгалари бўлишди.

Мадина Турғунбоева, Ибодатхон Агажанова, Мушарраф Ибадуллаева, Ойбек Усмонов ва Фирдавс Ҳожимаматовлар ўз вазн тоифаларида бронза медалларини қўлга киритдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: