Ўзбекистон термаси Юнон-рум кураши бўйича Латвиядаги турнир ғолиби бўлди

Дата: 14:04, 15-12-2015.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси Юнон-рум кураши бўйича ёшлар ўртасида спорт устаси Павел Крупенин хотирасига бағишланган Даугавпилсда (Латвия) бўлиб ўтган жамоавий турнир ғолиби бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бошланғич раундларда ўзбекистонликлар Литва, Швеция ва Беларусь жамоаларини енгдилар. Финалда Ўзбекистон термаси Россиялик тенгдошлари қаршилигини енгиб ўтди”, - деб таъкиидлашди Спорт кураши уюшмасида.

Хабар қилинишича, Ўзбекистон термаси таркибига Жавоҳир Мираҳмедов (55 кг), Қамариддин Зайниддинов (60 кг), Мирзобек Раҳматов (66 кг), Абубакр Алимов (74 кг), Жалгас Бердимуратов (84 кг), Эрматбек Шерматов (96 кг) ва Далер Раҳматовлар (120 кг) кирганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: