Ўзбекистон термаси жаҳон шахмат олимпиядасига тайёргарлик кўрмоқда

Дата: 13:19, 24-07-2014.

     Тошкент. 24 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон терма жамоасининг 41-Бутунжаҳон шахмат олимпиядасида иштирок этувчи таркиби аниқланди. Турнир 2014 йилнинг 1-15 августида Тромсо (Норвегия) шаҳрида бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
     Ўзбекистон Шахмат федерациясидан хабар қилишларича, эркаклар терма жамоаси таркибига беш киши кирди. Булар Рустам Қосимжонов, Антон Филиппов, Улуғбек Тиллаев (Тошкент), Марат Жумаев, Жаҳонгир Воҳидовлардир (Самарқанд). Терма жамоа мураббийси Фарҳод Собиров.
     Ўзбекистон аёллар термаси таркибига Сарвиноз Қурбонбоева (Сирдарё), Севара Баймуратова (Тошкент вилояти), Ирина Геворгян, Ольга Собирова (Тошкент), Моҳинур Қахромоновалар (Навоий) кирдилар. Бош мураббий – Владимир Егин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: