Ўзбекистон термаси жанговар санъатлар бўйича жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллади

Дата: 11:20, 08-06-2015.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси W.A.S.C.O тачспарринги бўйича Линьяно (Италия) шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон термаси комплекс машқлар, яккалик жанглар, махсус техника ва буюмларни синдириш бўйича мусобақаларда беллашган 33 таэквондочидан иборат эди. 16 олтин, 5 кумуш ва 6 бронза медалларни қўлга киритган ўзбекистонликлар турнир ғолиби бўлдилар. Иккинчи ўринни Шотландия, учинчини Италия, тўртинчи ўринни эса Россия термалари олдилар”, – деб таъкидлашди Таэквондо миллий ассоциациясида.

W.A.S.C.O халқаро федерацияси томонидан ташки этилган мусобақаларда 32 мамлакатдан ташриф буюрган 500 ошиқ спортчилар қатнашдилар.

Эслатиб ўтамизки, W.A.S.C.O тачспарринги бўйича жаҳон чемпионатида ҳарбий жанг санъатларининг исталган тури ва услуби қора/рангли белбоғлари қатнашишлари мумкин. Иштирокчилар уч гуруҳга бўлинади: “А” – сариқ, савзиранг ва яшил белбоғлар, “В” – кўк, жигарранг ва қизил белбоғлар, “С” – барча дандаги қора белбоғлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: