Ўзбекистон термаси ЖМ-2018 саралаш босқичи доирасида Сурия билан меҳмонда ва Қатар билан ўз майдонида ўйнайди

Дата: 15:21, 01-02-2017.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Россиядаги 2018 йилги жаҳон чемпионати малака раунди саралаш гуруҳида Сурия билан меҳмонда ва Қатар билан ўз майдонида ўйнайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Сурия миллий термаси билан сафардаги ўйин 23 март куни Малайзияда, Парой шаҳридаги “Туанку Абдул Раҳмон” стадионида Тошкент вақти билан соат 20.00 бошланади.

Ўзбек футболчлари Қатар билан 28 март куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўйнайдилар. Ўйин соат 18.00да бошланади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон термаси саралаш гуруҳида Эрон ва Жанубий Кореядан кейинги учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: