Ўзбекистон термасиинг собиқ бош тренери терма жамоани 2018 йилги жаҳон чемпионатига чиқаришга ваъда берди
Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термасиинг собиқ бош тренери терма жамоани 2018 йилги жаҳон чемпионатига чиқаришга ваъда берди, деб хабар қилади Uz24.uz нашри.
Uz24.uzнинг Ўзбекистонга қайтиш ҳақидаги саволига бразилиялик мутахассис ушбу мамлакатни жуда яхши кўриши ва таклиф бўлса у мамнуният билан ушбу имкониятни кўриб чиқишини маълум қилди.
“Ўз вақтида тошкентнинг “Пахтакор” ва миллий терма жамоаларини бошқарганман. Агар Ўзбекистондан таклиф бўлса, мен уни мамнуният билан кўриб чиқаман. Мен ҳамиша музокаралар учун очиқман ва ўзбек футболига ёрдам беришга тайёрман.Терма жамоани 2018 йилги жаҳон чемпионатига чиқариш учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қилишга тайёрман”, - деди Вейга Да Сильва.
Мутахассис Ўзбекистондаги фаолияти давомида қатор мақсадларга етишгани ва кўплаб истеъдодли футболчилар билан ишлаганини қайд этди.
Маълумот ўрнида, Вейга Да Сильва бошчилигида Ўзбекистон термаси 1997-1998 йилларда 11 ўйин ўтказган. Улардан бештасида ғалаба қозонилган, тўрт учрашув дуранг билан якунланган ва икки мағлубият қайд этилган.