Ўзбекистон термасининг “Ал Шааб” амирлик клуби билан ўйини ўтказилмади

Дата: 15:15, 12-12-2014.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон термасининг “Ал Шааб” амирлик клуби билан ўртоқлик учрашуви ўйналмади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Футбол федерацияси маълумотларига кўра, режага кўра 10 декабр куни Кувайт миллий терма жамоасига қарши ўйнаши керак эди, аммо сўнгги паллада Кувайт Футбол Федерацияси ўзининг тайёргарлик режаси ўзгаргани сабабли ўзаро ўйинни бекор қилишни сўраган. Шундан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзолари иккига бўлинган ҳолда ўзаро ўйнашди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубайдаги илк йиғини 14 декабрь кунигача давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: