Ўзбекистон термасининг бирданига 7 курашчиси UWWнинг янги рейтингига кирди

Дата: 15:31, 16-01-2015.

Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – Бирлашган кураш бирлиги (UWW) грек-рим ва эркин кураш бўйича ҳар бир вазн тоифасида дунёнинг энг яхши курашчилари рўйхатини эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Улар орасига Ўзбекистондан 7 курашчи кирди. Грек-рим кураши бўйича Элмурат Тасмурадов (59 кг) 3-ўрин, Дилшод Турдиев (71 кг) 9-ўрин, Рустам Ассакалов (85 кг) 8 ўринни эгаллади. Эркин курашда Ихтиёр Наврўзов (65 кг) 19-ўринни, Бекзод Абдураҳмонов (70 кг) 4-ўринни, Рашид Қурбонов (74 кг) 7-ўринни, Қурбон Қурбонов (125 кг) 20-ўринни олди”, – деб таъкидлашди Спорт кураши ассоциацияси матбуот хизматида.

Ҳар бир вазн тоифаси 2014 йилги мавсумда ўзини яхши кўрсатган 20 курашчидан иборат.

Қайд этиш зарурки, топ-20 таркибига кириш халқаро мусобақаларда қатнашиш ёки баллар олиш ҳуқуқини бермайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: