Ўзбекистон термасининг биронта футболчиси ҳам 2015 йилги Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 1-тури рамзий термасига кирмади

Дата: 16:43, 13-01-2015.

Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон термасининг биронта футболчиси ҳам 2015 йилги Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 1-тури натижалари бўйича Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) томонидан тузилган рамзий термага кирмади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Футбол федерацияси сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Маълумотга кўра, хусусан жамоага Ўзбекистон термаси 14 январ куни қитъа биринчилиги гуруҳ босқичи иккинчи турида учрашадиган Хитой терма жамоасининг икки нафар футболчиси кирди.

Умуман, рамзий термага япониялик уч футболчи (Сакаи ва Йошида ҳимоячи, Оказаки – хужумчи), БААда уч футболчи (Умар Абдулраҳмон – яримҳимоячи, Али Мабҳут, Аҳмад Ҳалил – хужумчилар), Хитойдан икки ўйинчи (Ванг Далеи – дарвозабон, Жанг Линпен – ҳимоячи) ва Эрон (Хайсафи – ҳимоячи), Австаралия (Луонго – яримҳимоячи), Жанубий Кореядан (Ку Чжа Чол – яримҳимоячи) биттадан футболчи кирди.

Эслатиб ўтамизки, 16-марта ўтказилаётган қитъа биринчилиги 9 январда бошланган бўлиб, 31 январга қадар Австралиянинг Сидней, Ньюкасл, Брисбен, Канберр ва Мельбурн шаҳарларида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: